09:58 / 28.05.2020
11241

Самарқандда «Ласетти» ағдарилиб, йўловчиси қурбон бўлди

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 27 май куни соат 01:30ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Улуғбек” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1058-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1980 й.т. Х.Т. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1984 й.т. М.Т. (эркак) бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасига яқинлашиб, орқа ўнг ён томонидан уриб, ЙТҲ содир этиши оқибатида “Ласетти” автомобили ағдарилган.

Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси, 1984 й.т. Х.К. (эркак) оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Top