Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқда коронавирус юқтирганларнинг аксари шифокорлар экани маълум бўлди
Фото: Пайариқ тумани ҳокимлиги
Самарқанд вилоятининг «қизил» ҳудудлари қаторига киритилган Пайариқ туманида коронавирус юқтирганлар ҳақида маълумот берилди. Туман ҳокимлигининг телеграм-каналида Covid-19 юқтирган фуқаролар ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Хабарда айтилишича, туманда 28 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари. Шунингдек, пайариқликлар орасида 4 нафардан уй бекаси ва нафақахўр, 3 нафар мавсумий ишчи, 2 нафар мактаб ўқувчиси, 1 нафардан тадбиркор, ҳайдовчи, ИИБ ходими ва туман газ таъминоти идораси ходими коронавирус юқтириб олган.
«Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб барча фуқароларимизни қонунларга итоаткорликни оширишга, бир ёқадан бош чиқариб, бу балонинг оқибатини ривожланган давлатлардаги ҳолатлардан англаб, хулоса қилишга чақирамиз», дейилган Пайариқ туман ҳокимлиги баёнотида.
Маълумот учун, Пайариқ тумани Самарқанд шаҳри, Тойлоқ, Ургут, Паст Дарғом, Оқдарё, Иштихон ва Самарқанд туманлари билан бир қаторда вилоятнинг «қизил» ҳудудларидан бўлиб турибди.
Аввалроқ Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов Kun.uz мухбири билан суҳбатда карантинда бўлгани ва у ердаги таассуротлари ҳақида гапириб берганди.
Мавзуга оид
10:55 / 09.10.2025
Тобутда қайтган орзулар: муҳожир йигитнинг қиссаси
18:46 / 29.09.2025
Самарқандда ҳамшира туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб чиқиб сотиб юборди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025