20:38 / 03.06.2020
3529

Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 50дан кўпроқ киши жабрланди

Ҳиндистоннинг Гужарот штатида пестицидлар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз бериши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 57 киши жабрланди.

Айни вақтда воқеа сабаблари номаълум, деб хабар берди The Times of India нашри. Маҳаллий маъмуриятда таъкидланишича, завод омборида соат 12ларда ёнғин бошлаган. Воқеа жойига 15 та ўт ўчириш машинаси йўл олган. Яқин орада жойлашган икки қишлоқнинг 4,8 мингга яқин аҳолиси эҳтиёт чораси сифатида эвакуция қилинган.

Таъкидланишича, портлаш сабабли водород, олтингугурт диоксиди ва бошқа кимёвий моддалар сақланувчи омбор хавф остида қолган. Бундан ташқари, органик углероднинг атроф-муҳитга тарқалиши содир бўлган, бироқ айни вақтда вазият назорат остига олинган. 

Нашрнинг маълум қилишича, заводдаги портлаш 20 км узоқликдан эшитилган.

Top