09:08 / 05.06.2020
21070

Чақмоқ АҚШнинг энг катта байроғини ўртасидан йиртиб юборди

АҚШнинг Висконсин штатида ўрнатилган мамлакатнинг энг катта миллий байроғи чақмоқ ургандан кейин ўртасидан йиртилиб кетди. 

Фото: Twitter

Heavy порталининг хабар беришича, АҚШнинг бир қатор штатларида охирги кунларда ёмон об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Кучли момақалдироқ ва шамол 30 мингдан кўпроқ уйни электр таъминотисиз қолдирган. Шу жумладан, АҚШнинг энг катта байроғига ҳам зарар етган.

Acuity Insurance деб номланган ушбу байроқнинг ўлчами 21 метрга 42,6 метрни, оғирлиги 154 кгни ташкил қилади. У  Шебойган шаршараси яқинида 30 метр баландликда АҚШ армиясида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли хотирасига ҳилпираб туради. 

Top