Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Подполковник Илҳом Элмуродович Юсупов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И. Юсупов Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Элбек Абдуқодирович Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Э. Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Майор Дўстмурод Қурбонмуротович Бобоев Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д. Бобоев Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Полковник Иброҳим Исломович Ҳасанов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И. Ҳасанов Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Ўткирбек Маҳамматжонович Хурбоев Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў. Хурбоев Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Фарҳоджон Исроилович Бектошев Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ф. Бектошев Фарғона вилояти, Риштон тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Майор Жасур Наримонович Мадаминов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж. Мадаминов Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Отамурод Бахтиёрович Аҳмедов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А. Аҳмедов Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Тоҳиржон Зокиржонович Зупаров Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Т. Зупаров Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025
Қўриқлаш хизмати Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилди
08:51 / 11.11.2025
"Проект": РФда юқори даражадаги давлат хизматчиларининг 76 фоизи ҳокимиятда қариндошларга эга
18:02 / 03.11.2025