Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчига электр учун 18 млн сўм ўрнига 89 млн сўм ҳисобланди
Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани “Қойбақ” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Қаратау” МЧЖ раҳбари М.Атажанов томонидан мурожаат қилинган.
Мурожаатга кўра “Қаратау” МЧЖ раҳбари М.Атажанов электр тармоқлари корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги хусусида маълум қилиб, бу ҳолатни қайта кўриб чиқишини сўраган.
“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан ушбу мурожаат асосида жойида ўрганилганда, истеъмолчи томонидан реактив энергияни компенсация қилмаганлиги учун қувват коэффициенти қийматининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани ҳисобига 2020 йил апрел ойида реактив энергия компенсация қилинмаганлиги учун 89 657 550 сўм ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланди. Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган ҳар ойлик актив ва реактив электр энергияси миқдорини аниқлаш орқали 18 591 881 сўмга қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўтказилган таҳлил ва маълумотларга таянган ҳолда мурожаатчининг ушбу муаммоси ҳал этилди.
Мавзуга оид
14:45
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилди
19:48 / 24.11.2025