Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияга 696 млн долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди
Фото: Global Look Press/Liu Jie
АҚШ ҳукумати инсонпарварлик ёрдами доирасида Сурия аҳолисига 696 млн доллар ажратди. Ушбу пуллар сурияликларни ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик суви, тиббий ва гигиеник маҳсулотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Сурия халқига қўшимча маблағлар ажратилганини АҚШ давлат департаментининг Сурия билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри эълон қилган. Шу тариқа, АҚШнинг Сурияга у ердаги ихтилоф бошидан бери ажратган умумий ёрдами ҳажми 11,3 млрд доллардан ошиб кетган.
Ушбу ёрдам Вашингтон томонидан Дамашққа қарши санкциялар киритилиши ортида ажратилган. Санкциялар остига 39 шахс, жумладан Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асад ҳамда бир қатор ташкилотлар ва жамғармалар тушган.
Вашингтонда тушунтирилишича, АҚШ Сурияни тарк этиш истагида эмас, янги санкциялар эса “Асад атрофига оғриқ етказиш учун” зарур.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026