Жамият | 09:26 / 30.06.2020
32426
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутиляпти

Транспорт воситаларининг нархи 23 минг доллардан 25 минг долларгача.

Тошкент шаҳридаги такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бунинг учун 500та электр токидан қувват олиб ҳаракатланувчи автомобиллар харид қилинди.  

Экологик тоза ва ҳамёнбоп транспорт воситаси бир қувватланганда 450 км масофани босиб ўтади, дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, машиналарнинг 53 киловатт аккумуляторлари бор, 1 км 50-60 сўмга тўғри келади. Транспорт воситаларининг нархи 23 минг доллардан 25 минг долларгача.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид