Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безоснинг бойлиги 172 млрд долларга етди
Фото: Alex Wong / Getty Images
Май ўрталарида Comparisun компанияси экспертлари Безос 2026 йилда дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилганди.
Дунёнинг энг бадавлат кишиси, Amazon раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 172 млрд долларга етди.
Bloomberg агентлигининг қайд этишича, бу бизнесмен учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Унинг аввалги максимум кўрсаткичи 167,7 млрд доллар бўлиб, 2018 йил сентябрда қайд этилганди.
Безоснинг бойлиги Amazon акциялари нархи ошиши туфайли кўпайди: 1 июль кунги савдоларда бир дона акция нархи 4,4 фоизга ўсиб, 2878,7 долларга тенг бўлди. Компаниянинг 11 фоиз акцияси Безосга тегишли.

Безоснинг собиқ турмуш ўртоғи Маккензига Amazon компаниясининг 4 фоиз акцияси тегишли бўлиб, Bloomberg унинг бойлигини 56,9 млрд доллар деб баҳолади.
Май ўрталарида Comparisun компанияси экспертлари Безос 2026 йилда дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлигини тахмин қилганди.
Forbes Безоснинг бойлигини 166,3 млрд доллар деб баҳоламоқда.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025