Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШ билан музокараларга зарурат йўқлигини билдирди
Келаси ҳафтада АҚШ давлат котибининг ўринбосари Стивен Биган КХДР билан музокаралар масаласини муҳокама қилиш учун Жанубий Кореяга келади.
Фото: AP
Ҳозирда Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар жараёнини қайтадан бошлашга зарурат йўқ, деди КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Цой Сон Хи.
"Биз АҚШ билан юзма-юз музокаралар ўтказишга зарурат сезмаяпмиз, чунки улар мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқотга ички сиёсий инқирозни бартараф этиш учун восита деб қарамоқда", - дейилади унинг баёнотида.
Баёнот АҚШ давлат котибининг ўринбосари Стивен Биганнинг Жанубий Кореяга ташрифи арафасида эълон қилинди. Биган Сеулда Шимолий Корея билан музокаралар масаласини муҳокама қилмоқчи.
Кейинги вақтда КХДРнинг Жанубий Корея ва АҚШ билан муносабатлари ёмонлашди.
КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиб қўйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвиқот варақалари жўнатганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026