Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди
Навальний асос солган коррупцияга қарши курашиш фонди 2020 йил февралда чоп этган суриштирувда Александр Удодовнинг Нью-Йоркдаги хонадони тилга олинганди
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг синглисига уйланган бизнесмен Александр Удодов Алексей Навальнийни судга берди.
Маълумот берилишича, даъво 3 июлда Люблино райони судида қайд этилган. Суд вакилининг «Интерфакс»га айтишича, даъво қадр-қиммат ва обрў-эътиборни ҳимоя қилишга оид.
Навальний асос солган коррупцияга қарши курашиш фонди 2020 йил февралда чоп этган суриштирувда Удодовнинг Нью-Йоркдаги хонадони тилга олинганди. Суриштирувда айтилишича, бизнесменнинг хонадони «Магнитский иши» фигурантларидан бири Денис Кацивнинг хонадони билан ёнма-ён жойлашган .
Ушбу суриштирув чиқарилганидан сўнг Удодов «Яндекс» қидирув тизимидан ўзи билан боғлиқ айрим ҳаволаларни ўчиртиришга эришди, деб ёзганди The Bell.
Удодов февралда «Известия» газетасига берган интервьюсида Мишустиннинг синглисига 2008 йилда уйланганини айтган.
«Ҳозирда Наталия билан бирга яшамаймиз, аммо унинг оиласи билан яхши муносабатимиз сақланиб қолган», — деган Удодов.
Мавзуга оид
00:30 / 30.05.2025
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди
14:06 / 29.04.2025
Мишустин Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эканини маълум қилди
16:35 / 10.09.2024
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан учрашди
00:57 / 10.09.2024