Жаҳон | 20:12 / 08.07.2020
6448
1 дақиқада ўқилади

Трамп мактабларни молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда мактаблар келаётган ўқув йилида очилмайдиган бўлса, уларни молиялаштиришни қисқартиришини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter-аккаунтида ёзди.

"Агарда очилмайдиган бўлса, молиялаштириш қисқартирилиши мумкин!" – деб ёзди АҚШ президенти.

У демократларни коронавирус пандемиясидан сиёсий мақсадларда фойдаланишда айблади.

"Демократлар мактабларнинг ноябрдаги сайловларгача очилиши улар учун сиёсий жиҳатдан ёмон бўлади деб ўйламоқда, аммо болалар ва оилалар учун бу муҳим", - деб ёзди Трамп.

АҚШ президенти "Мактаблар ҳеч қандай муаммоларсиз очилган Германия, Дания, Норвегия, Швеция ва бошқа давлатлар"ни мисол қилиб келтирди.

АҚШдаги мактаблар март ойида ёпилганди. Улар янги ўқув йилида очиладими ёки масофавий таълим давом этадими, ҳозирча номаълум.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид