Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августгача республика миқёсида барча масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда», дейилади махсус комиссия қарорида.
Бунгача Республика махсус комиссияси Ўзбекистоннинг «яшил» тоифадаги ҳудудларида 5 июнь кунидан масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқишга рухсат берган эди.
Бироқ оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланганди.
Мавзуга оид
17:15 / 08.11.2025
Индонезиядаги масжидда портлаш: 55 киши жароҳатланди. Гумондор 17 ёшли ўқувчи
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
18:37 / 20.06.2025
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
15:42 / 05.04.2025