Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлиги раисига ўринбосар тайинланди
Дилноза Каттахонова янги ташкил қилинган Ёшлар ишлари агентлигида иш бошлади.
Фото: Facebook /Dilnoza Kattaxonova
Kun.uz манбаси хабар беришича, Дилноза Каттахонова 10 июль куни Ёшлар иттифоқи биносида президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов раислигида ўтган йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Дилноза Каттахонова шу пайтга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Дилноза Каттахонова 1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси ҳисобланади. У муқаддам Хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Аввалроқ агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Сарвар Ашуров тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
21:02 / 17.05.2025