Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарғона туманига ҳокими бўлди.
Халқ депутатлари Фарғона туман кенгашида Шуҳратжон Азимжонович Мўминов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Подполковник Шуҳратжон Мўминов муқаддам Риштон тумани ИИБ бошлиғи бўлган, 2018 йил июнидан буён Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни президент раислигида ўтказилган видеоселекторда 2018 йилнинг октябридан буён Фарғона тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Илҳомжон Носиров лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
09:16 / 30.09.2025
“Сотиб олган ғунажиним бозорнинг ўзида иккита туғди” – молбозордан репортаж
22:00 / 25.08.2025
Kun.uz'да чиққан 80 ёшли боғбон ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди
11:21 / 15.08.2025
Узумчилар қишлоғи – Оқбилолдан репортаж
13:41 / 06.05.2025