Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия парламенти COVID-19 сабабли август охиригача фаолиятини тўхтатди
Австралиянинг пойтахт ҳудудида COVID-19 билан боғлиқ вазият назорат остида. Аммо Мельбурн ва Сидней каби йирик шаҳарларда касаллик тарқалиши қайд этилмоқда.
Фото: AFP
Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли Австралия парламенти камида 24 августгача фаолиятини тўхтатди.
"Парламент йиғилишларида хавф юқори бўлиб қолди ва муаммо келаси ойда бартараф бўладиганга ўхшамаяпти", - деди Австралия бош вазири Скотт Моррисон.
Мамлакатнинг бош мухолиф партияси - Австралия лейбористлар партияси ҳукуматнинг бу қарорига қўшилди, аммо ҳукуматнинг иқтисодиёт соҳасидаги чоралари бўйича маълумотлар етарли эмаслигини танқид қилди.
Таъкидланишича, Австралиянинг пойтахт ҳудудида COVID-19 билан боғлиқ вазият назорат остида. Аммо Мельбурн ва Сидней каби йирик шаҳарларда касаллик тарқалиши қайд этилмоқда. Мельбурнда ўтган суткада 217та ҳолат аниқланган.
Австралияда жами 11,4 минг коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, 118 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:14 / 25.01.2026
Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
18:29 / 17.12.2025