Жамият | 02:25 / 19.07.2020
93364
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев 18 июль куни оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Актёр фаолияти давомида «Энди дадам бўйдоқ», «Сардор», «Учар отлар», «Таъзиядаги тўй», «Ада эмас, дада», «Ойдиной», «Сув ёқалаб», «Йўқолган одам» каби фильмлардаги маҳоратли роллар ижро этган.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Мавзуга оид