08:02 / 22.07.2020
10716

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси собиқ директори Алишер Абдуазизов оламдан ўтди

Фото: crrt.uz

2020 йил 20 июль куни «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси Капитал қурилиш бўйича директори Алишер Абдуазизов оламдан ўтди. Бу ҳақда Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази хабар берди.

Алишер Абдуазизов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаб, Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Республика ахборот-кутубхона маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган

У айни кунга қадар «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» Капитал қурилиш бўйича директор лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди.

«Алишер Абдуазизов Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшган раҳбарлардан бири бўлиб, масъулиятли, самимий, ўз касбининг устаси, жонкуяр ва фидойи инсон эди», - дейилади хабарда.

Top