Ўзбекистон | 18:49 / 10.08.2020
15219
2 дақиқада ўқилади

43 мингдан ортиқ талаба ўқишни кўчириш ёки тиклаш бўйича ариза берди

Шундан 30 минги – Ўзбекистондаги давлат ОТМлари билан боғлиқ.

Фото: Fotolia / WavebreakmediaMicro

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича келиб тушган аризалар юзасидан маълумот берди.

«Ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича бизда амалдаги тартиб бор: Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори. Шу қарорда белгиланган муддатда, яъни 15 июлдан 5 августгача ҳужжатлар transfer.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинди.

43 мингдан ортиқ талаба ариза билан мурожаат қилган. Шундан 13 минги хориждаги олий таълим муассасалари ва республикадаги хорижий ва хусусий таълим муассасалари, қолган қисми Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари бўйича келиб тушган.

5 августгача ҳужжат топширмаган фуқаролар декабрь ойида ва кейинги йил ёзда ҳужжатларни топширади. Агар ариза билан мурожаат қилиб, аризаси кўрилмаган ёки қандайдир муддатда турган бўлса, бу албатта кўриб чиқилади», – деди вазирлик вакили 10 август куни матбуот анжуманида.

Аввалроқ, қандай ҳолларда хорижда ўқиётган талабаларнинг ўқиши Ўзбекистондаги ОТМларга кўчирилмаслиги маълум қилинган эди.

Мавзуга оид