Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буйраклар учун энг зарарли маҳсулот маълум қилинди
Буйракларнинг асосий “душмани” ош тузи ҳисобланади. У ҳаттоки соғлом буйракларга ҳам зарар етказиши мумкин, деб айтиб ўтди россиялик нефролог шифокор Людмила Артюхина.
Фото: Pixabay
Мутахассис замонавий жамиятда фастфуд ва яримтайёр маҳсулотлар ҳамда туз кўп миқдорда солинадиган маҳсулотлар оммавийлашгани сабабли тузнинг ҳаддан зиёд истеъмол қилиниши муаммосига эътибор қаратган.
Шифокорнинг таъкидлашича, кўпинча буйраклар билан муаммоларда оғриқли симптомлар кузатилмайди, шу сабабли беморлар шифохонага касалликнинг жиддий босқичи кечаётган вақтдагина шифохонага тушадилар.
“Баъзида касаллик субклиник кечадиган аломатлар бор. Бу нимжонлик, тез чарчаш, юриш вақтида оёқлар шишиши билан намоён бўлади. Артериал гипертензия бўлиши мумкин. Буйрак касаллиги артериал гипертония билан ҳам намоён бўлиши мумкин”, деб тушунтириб ўтган мутахассис.
Артюхинанинг таъкидлашича, қон босими билан муаммолар бўлганда тиббий кўрикдан ўтиш лозим. У буйраклар соғлом бўлиши учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш лозимлигини уқдириб ўтган.
Мавзуга оид
13:31 / 05.11.2025
Қорақалпоғистон: туз саноатига йирик сармоялар йўналтирилади
15:20 / 01.10.2025
6 тоннадан зиёд сифати талабга жавоб бермайдиган ош тузи аниқланди
12:26 / 15.08.2025
Кунига меъёридан 2-3 баробар ортиқ туз еймиз: унинг танага қандай таъсирлари бор?
17:03 / 29.11.2024