Жаҳон | 10:51 / 20.08.2020
6318
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Янцзи дарёсида кемалар тўқнашуви вақтида 14 киши бедарак йўқолди 

Хитойнинг Янцзи дарёсида икки кема тўқнашуви оқибатида 14 киши бедарак йўқолди. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Фото: Global Look Press

Тўқнашув дарёнинг Шанҳай яқинидаги қисмида соат 03:04да юз берган. Бензин олиб кетаётган танкер ва шағал ортилган баржа тўқнашиб кетган. Кемалар бортида умумий ҳисобда экипажларнинг 17 аъзоси бўлган. Тўқнашув оқибатида баржа чўкиб кетган, трюмида 3 минг тонна бензин олиб кетаётган танкер эса ёниб кетган.   

Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб келишган. Бироқ улар сувдан 3 кишини тирик ҳолда чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Жабрланувчилар яқин орадаги шифохонага етказилган. Улардан бирининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Воқеа жойида қолган одамларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид