Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Мўйноқ аэропортига илк марта Airbus A320 самолёти қўнди
26 август куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳридаги қайта таъмирланган аэропортга илк марта Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг A320 самолёти қўнди.
Ўтган асрнинг 1960-йилларида барпо этилган бу аэропортга шу вақтгача фақат Ан-2, Ан-24 ва Як-40 самолётлари қўнган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, объектнинг 2,4 километр узунликдаги учиш-қўниш ва ҳаракатланиш йўлакларини қуриш ишлари учун 81 миллиард сўм ажратилган.


50 та йўловчига мўлжалланган терминал қуриш ва аэропорт чегарасига 9 км узунликдаги тўсиқлар ўрнатиш ишларига 16 миллиард сўм cарфланиши белгиланган.
Шунингдек, сигнал чироқлари ва радиолокация ускуналари учун 60 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Аэропорт реконструкцияси лойиҳачилари сифатида «Аэройўл лойиҳа» ва «Боштранс лойиҳа» МЧЖлар қатнашган. Бош пудратчилар – «Шурахон Қурилиш Монтаж» МЧЖ ва Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш корхонаси.


Аэропорт учиш-қўниш йўлагини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан, янги терминал биносини қуриш ва аэропорт атрофини ўраш ишлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан амалга оширилди.
Мавзуга оид
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
08:35 / 12.01.2026