Байрут портида яна бир неча тонна портловчи кимёвий модда топилди
Ливан пойтахти Байрут портида яна 4 тонна аммиак селитраси (аммоний нитрати) солинган қоплар топилди. Айнан ушбу кимёвий модда портдаги кучли портлашга сабаб бўлганди. Бу ҳақда MTV Lebanon телеканали хабар берди.
Телеканал манбаларининг маълум қилишича, божхона хизматлари портда бу қоплар борлигидан бехабар бўлган.
Кимёвий модда топилгандан кейин ҳарбийлар уни йўқ қилиш учун тезкор чоралар кўрган.
4 августда Байрут портида юз берган портлашга портда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган 2750 тонна селитранинг детонация қилиши сабаб бўлган.
Портлаш иши юзасидан 19 нафар амалдор, жумладан порт директори Ҳасан Крайтам ва божхона хизмати бошлиғи Бадри Доҳир ҳибсга олинган. Таъкидланишича, кўплаб талафотлар ва қурбонларга олиб келган ушбу фожиа учун жавобгар шахсларга ўлим жазоси чиқарилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
14:50 / 28.10.2024
Исроил Байрут жанубига 12 та зарба берди
14:30 / 28.10.2024
Исроилнинг Байрут жанубидаги ҳаво ҳужуми оқибатида уч журналист ҳалок бўлди
12:40 / 24.10.2024