Жиззахда юк автомобиллари тўқнашди, йўловчилардан бири вафот этди
ЙТҲ юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 18:30ларда, Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р38 “Учтепа-Жиззах-Бахмалсой” автомобиль йўлининг 31-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Э.Ҳ. Foton русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда, ўзидан олдинда, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Ш.П. бошқарувидаги “Камаз-53212” русумли юк автомобилининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, Foton русумли юк автомобили йўловчиси, 33 ёшли Ж.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Ушбу юк автомобили йўловчиси, 30 ёшли К.И. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024