Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бу йил пахтанинг неча фоизи машиналарда терилиши маълум қилинди
Самарқанд матбуот уйида ўтказилган брифингда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Насриддинов пахта теримига жалб этилган терим машиналари ҳақда маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Самарқанд вилоятида шу пайтгача 34 та пахта териш машинаси бор эди. Шундан 17 таси биринчи теримга жалб этишга яроқсиз ҳисобланади.
2020 йилги пахта мавсуми учун 37 та пахта териш машинаси олиб келинмоқда. Улардан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бештаси ҳозирда кластер корхоналари машина паркларида турган бўлса, хориждан олиб келинган 20 та машинани айни вақтда божхона постларида ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда. Тез орада барча машиналар олиб келиниб, ишга жалб этилади», – деди Жамшид Насриддинов.
Ж.Насриддиновга кўра, шу вақтга қадар Самарқандда пахтанинг 5 фоизи машиналарда териб олинган. Жорий мавсумда эса дастлабки ҳисоб-китобларга асосланиб, бу кўрсаткич 15 фоизга етиши тахмин қилинмоқда. Қолган 85 фоиз пахта қўлда терилади.
Пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун 920 минг сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш белгиланган.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025