Ўзбекистон | 13:52 / 14.09.2020
8605
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда баланд овозда мусиқа қўйиш тан жароҳати етказилишига сабаб бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 12 август куни соат 22:30да 18 ёшли О.А. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Самарқандқудуқ маҳалласида 40 ёшли Р.И., билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, О.А. “нега кеч бўлганда баланд овозда мусиқа қўйиб, бизнинг тинчимизни бузяпсан”, деб Р.И.нинг яшаш хонадони яқинида танасининг турли жойларига уриб, тепиб унга қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Натижада, Р.И. тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Суд-тиббий экспертизанинг 2020 йил 7 сентябрдаги хулосасига кўра, Р.И. ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳатлари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. О.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид