Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони халқаро авиақатновларни қисман тиклайди
Қироллик 2021 йил 1 январдан фуқароларнинг ҳаво, қуруқлик ва денгизда ҳаракатланишига қўйилган барча чекловларни бекор қилади.
Фото: Travelweek
Саудия Арабистони халқаро парвозларга қўйилган тақиқни «алоҳида тоифадаги» шахслар учун 15 сентябрдан бошлаб бекор қилади.
Reuters агентлигининг хабар беришича, алоҳида тоифага давлат ва ҳарбий секторлар ходимлари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, хорижда давлат ёки нотижорат хусусий секторда ишлайдиганлар, бизнесменлар, хорижда даволаниши зарур бўлган беморлар, чет элда ўқийдиганлар ҳамда гуманитар муаммога эга шахслар ва спорт жамоалари киради.
Форс кўрфази фуқаролари ва яшаш гувоҳномаси ёки меҳмон визасига эга бўлганлар коронавирусга топширган тести манфий бўлган тақдирда қироллик ҳудудига киришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, қироллик 2021 йил 1 январдан фуқароларнинг ҳаво, қуруқлик ва денгизда ҳаракатланишига қўйилган барча чекловларни бекор қилади.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 325 651 нафарга етган бўлиб, 4268 киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026