Ўзбекистон | 12:45 / 15.09.2020
8104
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга 23 млн долларлик 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.
 
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.
 
Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид