Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазирлик хабарига кўра, соҳага доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги берилган топшириқлари ижросининг бориши таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Мақсуд Рўзметов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Саидкамол Хўжаев қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шуҳрат Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ботиржон Сулаймонов вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
21:33 / 22.12.2025
“Бизни тинч қўйишса, кўпроқ ҳосил оламиз” – Когонлик фермер ўзи ва ҳамкасблари қандай шароитда ишлаётгани ҳақида
22:32 / 17.12.2025