Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 223,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
2020 йилнинг январь-август ойларида республика корхоналари томонидан 223,6 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-август ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 94,8 фоизни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши (82,0 фоиз)ни ташкил этди.
Жами саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми пасайишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 25,7 фоизга ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 8,8 фоизга ва ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг 0,6 фоизга пасайиши кузатилди.
Шунингдек электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 11,5 фоизга ўсиши кузатилди.
Мавзуга оид
09:50
Тошкент соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми бўйича ҳудудлар орасида етакчи
15:46 / 06.12.2025
Ўзбекистонда саноат фаолиятини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинади
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
09:44 / 06.12.2025