Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга камайди
2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайди.
Давстатқўм хабарига кўра, Ўзбекистон жаҳоннинг 160дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (16,4 фоиз), Россия Федерациясида (14,6 фоиз), Қозоғистонда (7,2 фоиз), Корея Республикасида (5,9 фоиз), Туркияда (5,0 фоиз), Қирғизистон Республикасида (2,3 фоиз) ва Германияда (2,0 фоиз) қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (461,8 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон Республикаси (394,5 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (193,1 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (39,6 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 16та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2020 йилнинг январь-август ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 29,9 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018 йилга нисбатан улуши 8,7 фоизга камайган.
Бошқа хорижий давлатлар билан ТСА 2020 йилнинг январь-август ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга кўпайди ва жами ТСАдаги улуши 70,1 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
17:18
Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар сони маълум қилинди
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024