Ўзбекистон | 09:55 / 23.09.2020
14462
1 дақиқада ўқилади

Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?

2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973тага кам.

Жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15 611та, Самарқанд – 14 282та, Қашқадарё – 14 261та, Андижон – 13 029та ва 13 011та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, республика бўйича 8 ойда энг кам никоҳ ҳолатлари Навоий (4320та) вилоятида қайд этилган.

Мавзуга оид