Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрлик археологлар 2600 йиллик саркофагни журналистлар олдида очишди
Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича вазири Холид Ал-Ананий Қоҳира яқинида жойлашган Саккара некрополида камида 59 та қадимий саркофаг топилганини маълум қилди. Тақдимот Жосер эҳроми яқинида ўтган.
Фото: EPA/Vostock-photo
Associated Press нашрининг хабар беришича, археологлар махсус тақдимотда ноёб топилмаларни журналистлар ва дипломатларга тақдим этишди ва матбуот вакиллари кўз ўнгида улардан бирини очишди.
Ал-Ананийнинг таъкидлашича, тобутларнинг аксариятида мумиёланган жасадлар жойлашган. Улар 2600 йил олдин дафн этилган.
“Мен буни катта археологик кашфиёт бошланиши деб ҳисоблайман”, деб айтган вазир ва тобутлар топилган ҳудудда яна кўплаб саркофаглар бўлиши мумкинлигини айтган.
Маълум қилинишича, ёрқин безалган тобутлар милоддан аввалги 664-525 йилларда яшаган руҳонийлар, мансабдор шахслар ва элита вакилларига тегишли бўлган.
Саккара Коҳирадан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, у 3 минг йил давомида қабристон сифатида қўлланган ва Қадимги Миср пойтахти Мемфиснинг бош некрополи ҳисобланган. Ушбу объект ҳозирда ЮНЕСКОнинг Жаҳон меросига киради. Саккарада камида 11 та пирамида ҳамда Қадимги Мисрнинг нуфузли ва юқори лавозимли мансабдор шахсларига тегишли юзлаб саркофаглар мавжуд.
Мавзуга оид
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025