22:08 / 07.10.2020
11809

Дунёдаги энг харидоргир смартфон аниқланди   

ComprarAcciones нашри таҳлилчилари дунёда айни дамда энг харидоргир смартфонни маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, айни вақтда iPhone 11 энг кўп сотилган смартфон ҳисобланади.

Фото: ТАСС

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 2-чорагида дунё бўйича смартфонлар савдоси 2019 йилнинг шу чорагига нисбатан 20,4 фоизга қисқарган ва 294,7 млн донани ташкил қилган.   

Энг кўп смартфон Huawei компанияси сотган – умумий савдодан 20 фоиз. Кейинги ўринларни Samsung (19,5 фоиз) ва Apple (13,5 фоиз) эгаллаган.

Дунёда энг харидоргир смартфон iPhone 11 бўлган. Ундан 2-чоракда 37,7 млн дона сотилган. 2-ўринни етакчидан катта фарқ билан Samsung Galaxy A51 эгаллаган: ушбу смартфондан 11,4 млн дона сотилган. 3-ўринни 11 млн дона сотилган Xiaomi Redmi Note 8 эгаллаган.

Эътиборлиси, энг харидоргир смартфонлар ўнталигига iPhone’нинг 5 та, Xiaomi’нинг 4 та смартфони кирган. 

Top