07:56 / 20.10.2020
6227

Аляска соҳиллари яқинида кучли зилзила юз берди

АҚШнинг Аляска штати соҳиллари яқинида 19 октябрда кучли зилзила юз берди. Зилзила кучи 7,4 магнитудани ташкил қилган.

АҚШнинг цунамидан огоҳлантириш миллий маркази цунами юзага келиши хавфи борлигини маълум қилган.

Сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила маркази Сэнд-Пойнт аҳоли пунктидан 94 км жанубда, ўчоғи эса 41 км чуқурликда жойлашган.

Жабрланганлар ва вайронгарликлар борлиги ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.

Top