18:33 / 22.10.2020
4816

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 1 йил деганда ўсишга эришди

Фото: KUN.UZ

ФИФА октябрь ойидаги ўйинлар якунига кўра, миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси бу сафарги рейтингда ниҳоят бир поғона кўтарилишга эришган. 2019 йилнинг октябрь ойида 88-ўриндан 85-ўринга кўтарилган Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ой давомида 85-ўринда қолганди. 

Октябрь ойидаги Эрон (1:2) ва БААга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бир мағлубият ва бир ғалабага эришган вакилларимиз бу сафар 84-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистон миллий жамоаси Япония (27), Эрон (29), Жанубий Корея (38), Австралия (42), Қатар (57), Саудия Арабистони (67), Ироқ (70), БАА (74), Хитой (75), Сурия (79), Уммон (82) миллий жамоалардан кейин Осиёда 12-ўринда бормоқда.

Умумий рейтингда пешқадамлар тўртлиги ўзгармаган - Бельгия, Франция, Бразилия ва Англия.

ФИФА октябрь ойи рейтинги ўнлиги: 

1 (1). Бельгия – 1765 очко

2 (2). Франция – 1752

3 (3). Бразилия – 1725

4 (4). Англия – 1669

5 (5). Португалия – 1661

6 (7). Испания – 1639

7 (6). Уругвай – 1637

8 (9). Аргентина – 1636

9 (8). Хорватия – 1634

10 (10). Колумбия – 1631.

Top