Америкалик астронавт фазодан туриб АҚШ президенти сайловларида овоз берди
Ҳозирда Халқаро коинот станциясида фаолият олиб бораётган америкалик аёл астронавт Кэтлин Рубинс АҚШ президенти сайловларида муддатдан олдин овоз берди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

Фото: twitter.com/NASA_Astronauts
“Мен бугун овоз бердим”, деб ёзган Рубинс твиттерда ва хабарга станция каютасида тушган суратини илова қилган. Суратда фазогир ортида “ХКСда овоз бериш хонаси” деган ҳазилона ёзувни кўриш мумкин.
Кэтлин ХКСга 14 октябрда россиялик фазогирлар Сергей Рижиков ва Сергей Кудь-Сверчков билан бирга етказилганди. Бу парвоз аёл фазогирнинг орбитага иккинчи парвози ҳисобланади. Бундан ташқари, Кэтлин 2016 йилдаги биринчи парвози вақтида 2 марта очиқ фазога чиққан.
АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади, бироқ АҚШнинг бир қатор штатларида муддатдан олдин овоз бериш бошланган. Сайловларда амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден кураш олиб боради.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

02:02 / 31.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан яна очиқ космосга чиқди

23:02 / 16.01.2025
Америкалик астронавтлар ХКС бортидан очиқ космосга чиқди

18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради

15:40 / 18.12.2024