Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой одамлари бир кун ичида 14,4 миллиард доллар йўқотди
Фото: AP/Reuters/Getty Images
Дунёнинг энг бадавлат одамлари ўнталигига кирувчи миллиардерлар бир кун ичида умумий ҳисобда 14,4 млрд доллар йўқотди. Етакчи ўнликдан фақат 2 миллиардергина ўз капиталини кўпайтира олган.
Bloomberg Billionaires Index рейтингига кўра, 26 октябрдаги биржа савдолари натижаларига кўра, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск бир кун ичида 2,88 млрд долларга, дунёнинг энг бой одами, Amazon асосчиси Жефф Безос эса 263 млн долларга бойиган.
Етакчи ўнликдан Билл Гейтс 2,02 млрд доллар, Бернар Арно 1,67 млрд доллар, Уоррен Баффет 1,65 млрд доллар, Мукеш Амбани 3,29 млрд доллар, Стив Балмер 2,07 млрд доллар, Ларри Пейж 2,03 млрд доллар ва Сергей Брин 1,96 млрд доллар йўқотган.
Бу орада Forbes нашрининг маълум қилишича, дунёнинг 10 нафар энг бой одамининг умумий бойлиги 17 млрд доллардан кўпроққа қисқарган. Етакчи ўнликдан жой олган биргина миллиардер - Жефф Безоснинг капитали камаймаган.
Миллиардерлар капиталининг қисқариши АҚШ фонд биржаларидаги пасайиш билан боғланган. Жумладан, Dow Jones индекси қиймати 2,3 фоизга, S&P 500 индексиники 1,9 фоизга, Nasdaq индексиники 1,6 фоизга қисқарган.
Мавзуга оид
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
23:59 / 20.12.2025
Илон Маск 700 млрд доллардан ортиқ бойликка эга бўлган илк инсонга айланди
15:36 / 16.12.2025
Илон Маск тарихда биринчи бўлиб 600 млрд долларлик бойликка эришди
19:15 / 14.12.2025