Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 3 ноябрь, сешанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 340 - 10 370 сўмдан, сотиш 10 410 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси октябрь ойи бошида кўтарилганди (олиш - 10 330 сўм, сотиш - 10 390 сўм).
Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 3 ноябрь кунидан кучга кирди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,98 сўмга ошган ва бир доллар 10366,86 сўмни ташкил қилди.