Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экоқўмита Ангрендаги айиқ воқеаси бўйича маълумот берди
Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрининг Гурум маҳалласида тоғдан келиб қолган айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу маълумотни рад этиб, интернетда тарқалган расм Россияда олинганини билдирди.
«Ушбу суратнинг Ангрендаги айиқ воқеасига умуман алоқаси йўқ», – дея таъкидланган қўмита ахборотида.
Экологларга кўра, Гурум маҳалласига келиб қолган айиқ соғ-омон ва у жамоатчилик назоратида бироз вақт ушлаб турилган. 3 ноябрь куни қўмита мутахассислари, ИИВ ходимлари ва масъул идоралар вакиллари томонидан айиқни тоғга қўйиб юбориш чоралари кўрилган.
«Давлат экология қўмитаси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи ходимларидан иборат гуруҳ аъзолари томонидан айиққа тиббий ёрдам билан боғлиқ тезкор муолажалар кўрсатилиб, ёввойи табиат бағрига қўйиб юборилган», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
19:21 / 05.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
18:39 / 29.10.2025
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томини ўзлаштирган шахс жазоланди
07:30 / 01.10.2025