Ҳарбий жиноятларда айбланган Косово президенти истеъфога чиқди
Ҳошим Тачи 1990-йилларда, мустақиллик учун уруш даврида дала қўмондони ва «Косово озодлик армияси» раҳбарларидан бири бўлган.
Косово республикасининг бешинчи президенти Ҳошим Тачи ўз лавозимини тарк этмоқда, деб хабар берди AP.
У матбуот анжуманида ўз қарори ҳақида эълон қилган. Тачи ҳарбий жиноятлар содир этиш айблови бўйича Гаага судида жавоб бериш учун лавозимини тарк этмоқда.
Тачи мамлакатда «президентлик яхлитлигини ҳимоя қилиш учун» шу йўлни тутаётганлигини айтди.
Косово республикаси узоқ давом этган низолардан сўнг 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган. БМТнинг юздан ортиқ аъзо-мамлакатлари унинг мустақиллигини қўллаб-қувватлаган.
Ҳошим Тачи 1990-йилларда, мустақиллик учун уруш даврида дала қўмондони ва «Косово озодлик армияси» раҳбарларидан бири бўлган.
Ҳаагадаги Косово бўйича махсус прокуратура Тачи ва «Косово озодлик армияси»нинг яна бир неча раҳбарларига нисбатан ҳарбий жиноятлар содир этиш айбловини эълон қилди.
Мавзуга оид
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
08:50 / 17.07.2024
Косово озодлик армияси собиқ қўмондони 18 йилга қамалди
08:20 / 02.01.2024