Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандини 120 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
2020 йилнинг 28 октябрь куни Хоразм вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 2 июнь куни туғилган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х., ва Н.Р.га 120 млн. сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5.000 АҚШ долларини олган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
21:05 / 21.11.2025
Туризм қўмитаси ташкил этилди
21:18 / 04.11.2025