Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди
Наманган вилоятида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган.
МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан муқаддам 1000 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўм пул маблағларини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
08:19 / 30.01.2026