Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони нефть инқирозидан қанча зарар кўрганини маълум қилди
Нефтдан келган даромаднинг қолган қисми (410 миллиард риал) давлат хизматчиларининг ойлик маошини тўлашга ҳам етмайди – бунинг учун 504 миллиард риал керак.
Фото: Getty Images
Саудия Арабистони ҳукумати 2020 йилда нефть бозоридаги инқироз сабабли 100 миллиард риал йўқотди, бу 27 миллиард доллардан ортиқроқдир. Бу ҳақда қироллик меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, давлат даромади 833 миллиард риал даражасида бўлиши кутилган, бунинг 513 миллиард риали нефтдан келиши лозим эди.
Нефтдан келган даромаднинг қолган қисми (410 миллиард риал) давлат хизматчиларининг ойлик маошини тўлашга ҳам етмайди – бунинг учун 504 миллиард риал керак. Шу сабабли бин Салмон қиролликнинг нефть қазиб олишга боғлиқ бўлмаган даромадларини 360 миллиард риалгача оширишни буюрган.
Ёзда қироллик ҳукумати солиқ ва йиғимларни кескин оширганди. 1 июлдан қўшимча қиймат солиғи 5 фоиздан 15 фоизга кўтарилган, айрим импорт маҳсулотлар учун божхона йиғимлари 0,5-15 фоизга оширилганди.
Аввалроқ Саудия Арабистони энергетика вазири Абдул Азиз бин Салмон 2021 йилда нефть қазиб олишни камайтириш тўғрисидаги келишув квоталарни кескинлаштириш учун кўриб чиқилиши мумкинлигини айтганди. Коронавируснинг иккинчи тўлқини сабабли нефть бозорининг тикланиши тўхтаб қолди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026