15:19 / 14.11.2020
14434

2020 йилда “энг кўп пул ишлаб топган” марҳумлар рейтинги эълон қилинди

Forbes вафотидан кейин ҳам катта маблағ топаётган машҳурлар рейтингини эълон қилди. Майкл Жексон рейтингда кетма-кет саккизинчи марта биринчи ўринни эгаллади.

Бу йил 48 млн доллар “ишлаган” Майкл Жексон яна рейтинг етакчиси бўлди. Ўтган йили иккинчи ўринни эгаллаган Элвис Пресли эса бу йил 5-ўринга тушиб қолди.

Вафотидан кейин ҳам катта маблағ топган машҳурлар рейтинги АҚШ мусиқа бозоридаги савдолар ҳисобини олиб борувчи MRC Data компанияси, кинематография бўйича IMDbPro маълумотлар базаси ва бозор конюнктурасини ўрганувчи NPD BookScan компанияси маълумотлари асосида тузилади. Рейтингда 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 1 октябргача бўлган муддат ҳисобга олинган.

 Энг кўп маблағ топган марҳумлар рейтинги қуйидагича:

1.      Майкл Жексон, қўшиқчи—48 млн доллар. 2009 йил 25 июнда 50 ёшида вафот этган.

Caption

2.      Теодор Сюз (Доктор Сюз), болалар ёзувчиси ва мултипликатор — 33 млн доллар. 1991 йил 24 сентябрда 87 ёшида вафот этган.

Caption

3.      Чарлз Шулц, карикатурачи рассом, комикслар муаллифи — 32,5 млн доллар. 2000 йил 12 февралда 77 ёшида вафот этган.

4.      Арнолд Палмер, профессионал голфчи — 25 млн доллар. 2016 йил 25 сентябрда 87 ёшида вафот этган.

5.      Элвис Пресли, қўшиқчи — 23 млн доллар. 1977 йил 16 августда 42 ёшида вафот этган.

6.      Коби Брайант, баскетболчи — 20 млн доллар. 2020 йил 26 январда 41 ёшида вафот этган.  

7.      Жаред Хиггинс (Juice WRLD), қўшиқчи — 15 млн доллар. 2019 йил 8 декабрда 21 ёшида вафот этган.

8.      Боб Марли, мусиқачи — 14 млн доллар. 1981 йил 11 майда 36 ёшида вафот этган.

9.      Жон Леннон, мусиқачи — 13 млн доллар. 1980 йил 8 декабрда 40 ёшида вафот этган. 

10.  Prince, мусиқачи — 10 млн доллар. 2016 йил 21 апрелда 57 ёшида вафот этган.

Top