Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония иқтисодиёти охирги 50 йил ичидаги рекорд ўсишни намойиш қилди
Япониянинг ялпи ички маҳсулоти 2020 йил 3-чораги якунларига кўра 2-чоракка нисбатан 5 фоиз ўсди. Бу Япония иқтисодиётининг охирги 4 чорак ичида биринчи ўсиши ҳамда охирги 50 йил ичидаги рекорд кўрсаткич бўлди.
Фото: Getty Images
Бундай рекорд ўсишга коронавирус пандемияси биринчи тўлқинидан кейин экспорт ҳажми ошиши ва истеъмолчилик фаоллигининг тикланиши кўмак берган. Таъкидланишича, жорий йилнинг 2-чораги ЯИМ ҳажми динамикаси бўйича Япония тарихидаги энг ёмони бўлди: ушбу чоракда ЯИМ ҳажми 1-чоракка нисбатан 8,2 фоизга пасайган.
Таъкидланишича, Япония иқтисодиёти оғир кечган 2-чоракдан кейин ҳали ўнгланиб олмаган ва ЯИМ ҳажми 2019 йилга нисбатан 6 фоиз камни ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпайса ва янги чекловлар киритилса, иқтисодиёт яна рецессияга чўмиши мумкин.
“Иқтисодиёт дадиллик билан тикланмоқда, бироқ уни тиклаш бўйича иш давом эттирилиши лозим”, деб айтган Япония иқтисодиёт вазири Ясутоси Нисимура.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
11:26 / 26.12.2025
Президент: ЯИМ илк бор 145 млрд доллардан ошди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025