Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтганлар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш мумкин
Доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш имкони яратилди.
«Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисида маълумотнома керакми ёки ўша биз билган 17-форма маълумотномасини қандай олиш керак дейсизми? Бу энди жуда осон», - дейилади Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабарида.
Таъкидланишича, эндиликда ички ишлар бўлимларига бориб, навбатда кутиб оладиган маълумотномани Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти яратилди.
Қайд этилишича, Ягона порталда «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома» хизматини танлаб, маълумотномани онлайн тарзда олиш мумкин.
Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.
Мавзуга оид
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
13:53 / 11.07.2025
Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
15:41 / 24.11.2023