Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қирғизистонга 3 минг тонна буғдой юборди
Ўзбекистон президентининг Қирғизистон халқига дўстона ёрдами йўлида ташкил этилган инсонпарварлик карвони жўнатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 17 ноябр куни 3 минг тонна буғдой ортилган поезд Андижон шаҳрининг «Андижон» темир йўл бекатига етиб келди.
Хабарда айтилишича, поезд «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олади.
Жорий йил 15 ноябр куни Ўзбекистон ҳукумати махсус самолётида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборилганди.
«Унда 100 минг жуфт бир марталик тиббий қўлқоп ва 10 мингта тиббиёт комбинезони, 2 мингта тиббий ҳимоя қилувчи кўзойнак, 10 мингта тест синовлари, 5 минг қути «Ремдесивир» ва минг қутидаги «Гепарин», 4 минг дона натрий хлор, шунингдек шприц ва системалар мавжуд», – дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026