Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридан Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилмоқда
Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида 560/559-сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.
Фото: wikimapia.org
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабарига кўра, бундан республикада кузатилаётган ноқулай об–ҳаво шароитида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, бугун соат 18:30да Тошкент шимолий вокзалидан ҳаракатини бошлайдиган 560-сонли йўловчи поезди соат 23:05да Қўқон темир йўл вокзалига кириб боради.
29 ноябрь куни соат 0:46да 559-сонли поезд Қўқон темир йўл вокзалидан ҳаракатланади ва шу куни соат 05:00да Тошкент шимолий вокзалига кириб келади.
Чипталарни электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш имкони мавжуд.
Мавзуга оид
15:05 / 01.12.2025
Темирйўллари тизимида монополия тугатиладими?
21:41 / 28.11.2025
Нега Ўзбекистон поездларига чипта нархи қиммат?
18:12 / 15.11.2025
Водийдаги “метан заправка”ларга кўчма контейнерларда табиий газ етказиб бериш тизими ишга туширилади
10:59 / 10.11.2025