Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий валюта девальвацияси ноябр ойида 0,6 фоизни ташкил этди
Жорий йилнинг ноябр ойида иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Банклараро пул бозорининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ноябрь ойида Марказий банк асосий ставкасидан кичик ижобий спред билан 14,1 фоизни ташкил этди.
Фото: KUN.UZ
Марказий банк шарҳида айтилишича, иқтисодиётда асосий ставканинг пасайтирилиши, мақбул фоиз ставкалари механизмининг жорий этилиши, мажбурий захиралаш меъёрларининг юмшатилиши ва ликвидлик тақдим этиш бўйича Марказий банк пул-кредит операциялари ҳажмининг ортиши фонида пул-кредит шароитларининг нисбатан юмшаб бориши давом этди.
Миллий валюта алмашув курсининг 2020 йил апрел ойидаги тўғриланишидан сўнг валюта курси динамикаси нисбатан паст даражадаги тебраниш билан характерланди ва асосан хорижий валютага талаб ва таклифнинг ички фундаментал омиллари таъсирида шаклланди. Миллий валюта девальвацияси ноябр ойида 0,6 фоизни ва йил бошига нисбатан 9,7 фоизни ташкил этди.
«Бунда хорижий валютага бўлган талаб тренди миллий валюта курси шаклланишининг асосий омили бўлди. Пандемия шароитида экспорт тушумларининг қисқариши олтин нархининг кўтарилиши ва мос равишда Марказий банк томонидан «олтин-валюта захиралари нейтраллиги тамойили»ни сақлаб қолган ҳолда амалга оширилган интервенциялар ҳажмининг ортиши ва инқирозга қарши жамғарманинг валюта маблағлари ишлатилиши ҳисобидан қопланди.
Шу сабабли, қатъий карантин шароитларида ҳам валюта курси нисбатан барқарор бўлди (жорий йил апрел ойини истисно қилганда) ва иқтисодий фаолликнинг тикланиши шароитида чет эл валютасига бўлган кечиккан талабнинг намоён бўлиши билан девальвация суръатининг бироз тезлашиши кузатилди. Хусусан, карантиндан кейинги август-ноябр ойларида миллий валюта курси 2,2 фоизга қадрсизланди.
Жорий йил ноябр ойи якунлари бўйича, сўмнинг реал самарали алмашув курси ижобий тафовути қисқариб, ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланди», - дейилади МБ маълумотида.
Қайд этилишича, келгуси йилда инфляция даражасининг янада пасайиши реал самарали алмашув курсининг мувозанат қийматига яқин даражада сақланишига сезиларли таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
20:31 / 22.11.2025
Эрон валютаси деноминация қилинди, ундан тўртта нол олиб ташланади
20:08 / 22.11.2025